Zamin.uz
Россия пойтахти Москва шаҳрида 2026-йилга бориб 200 та ҳайдовчисиз такси хизмат кўрсата бошлайди.
Транспорт вазирлиги томонидан Fedерация Кенгашига тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу лойиҳа шаҳар транспорт тизимини рақамлаштириш ва автоном бошқарув технологияларини жорий этиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.
Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради. Режага кўра, мазкур автоном транспорт воситаларининг 100 таси бевосита йўловчиларнинг буюртмаларини қабул қилиш учун хизматга чиқарилади.
Қолган 100 таси эса технологияни янада такомиллаштириш, хавфсизлик тизимларини синовдан ўтказиш ва янги ҳудудларни харитага киритиш мақсадида фойдаланилади.
To‘liq maqolani o‘qing