Zamin.uz
Италиянинг Тоскана вилоятидаги ям-яшил тепаликлар ва бетакрор манзаралар қўйнида ижара ҳақини тўламасдан яшашни орзу қилганлар учун қизиқарли имконият пайдо бўлди.
Мамлакатда хоҳловчиларга ҳашаматли виллалар ҳамда тарихий ҳовлиларда мутлақо бепул яшаш имкони тақдим этилмоқда. Бироқ бунинг эвазига битта муҳим шарт бажарилиши лозим.
Гап кўплаб мамлакатларда аллақачон кенг тарқалган ҳоусе ситтинг (house sitting), яъни уйларга қараб туриш тизими ҳақида кетмоқда.
Унинг қоидаси жуда содда: узоқ муддатга сафарга кетаётган уй эгалари ўз мулкларини ишончли инсонларга топширади. Эвазига эса бу одамлар ушбу уйларда ижара тўловисиз яшаш ҳуқуқига эга бўлади.
To‘liq maqolani o‘qing