Zamin.uz
Бир вақтлар “Жимми Жимми Ача Ача” қўшиғи билан миллионлаб томошабинларни ўзига мафтун этган, “Диско раққоси” фильми орқали бутун дунёга машҳур бўлган ҳинд актёри Митҳун Чакраборти 16 июнь куни 76 ёшни қарши олди.
Бир неча авлоднинг севимли санъаткори бугун ҳам Ҳиндистоннинг энг нуфузли шахсларидан бири бўлиб қолмоқда. Актёрлик фаолияти билан бир қаторда, у йирик бизнес соҳасида ҳам катта муваффақиятларга эришган.
Айни пайтда Митҳун Чакраборти меҳмонхоналар тармоғини бошқаради ва сердаромад тадбиркор сифатида ҳам танилган. Афсонавий актёрнинг ҳаёти бошқача кечиши ҳам мумкин эди Митҳун Чакраборти Шарқий Покистонда туғилган.
Кейинчалик бу ҳудуднинг бир қисми мустақил Бангладеш давлати таркибига кирган. У таълим олиш мақсадида Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан бири бўлган Калкуттага кўчиб ўтган.
To‘liq maqolani o‘qing