Лука Модрич яна Реал Мадрид либосини киядими? Давор Сукер кутилмаган баёнот берди

Zamin.uz

Хорватия футболи афсонаси Давор Сукернинг таъкидлашича, тажрибали ярим ҳимоячи Лука Модрич фаолиятининг кейинги босқичида барибир Реал Мадрид сафига қайтади.

Ҳозирда Италиянинг Милан жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган хорватиялик юлдузнинг келажаги борасидаги ушбу хабар спорт жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

РадиоМАРКА нашрининг “Ла Трибу” кўрсатувига берган интервюсида Сукер Модричнинг Мадридга қайтиши деярли аниқлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “қаймоқранглилар” сафида 597 та ўйин ўтказган футболчи учун Испания пойтахти ҳамиша қадрли бўлиб қолаверади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish