Ўзбекистоннинг рақиби Колумбия терма жамоаси ҳақида нималарни билиш керак?

Zamin.uz

Жаҳон чемпионатининг дебют учрашувида миллий терма жамоамизга қарши майдонга тушадиган Колумбия терма жамоаси футбол оламида ўз орқасидан катта тарих ва кучли таркибни эргаштириб юрган грандлардан биридир.

2014 ва 2018 йиллардаги «Мундиал»лар орқали мухлисларга жуда яхши таниш бўлган тажрибали юлдузлар ҳамон ушбу жамоанинг асосий пойдевори ва суяги ҳисобланишади.

Уларнинг аксарияти фаолиятидаги учинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Шимолий Америка яшил майдонларига етиб келишган.

Жамоа тактик жиҳатдан анча пишиқ шаклланган бўлиб, уларнинг асосий ўйини машҳур «ўнинчи рақам» позицияси ва жамоа сардори атрофида қурилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish