Zamin.uz
Шимолий Америка яшил майдонлари мезбонлик қилаётган футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати илк кунларданёқ кутилмаган ва шов-шувли натижаларни тақдим этишда давом этмоқда.
Мусобақанинг «К» гуруҳи 1-тури доирасида бўлиб ўтган Португалия ва Конго ДР миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув футбол оламида чинакам шов-шувга айланди.
Футбол афсонаси Криштиану Роналдунинг тарихий, нақ 6-мундиалдаги дебют баҳси Европа грандининг осон ғалабаси билан якунланиши тахмин қилинган эди, бироқ африкаликлар майдонда ҳақиқий ирода намойиш этишди.
Ўйиндан олдин Конго ДР бош мураббийи Себастьен Десабр ваъда қилган «сюрприз» амалда ўз исботини топди ва учрашувда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди.
To‘liq maqolani o‘qing