FIFA чипталар савдосида фирибгарликка барҳам бериш учун Avalanche блокчейнидан фойдаланади

Zamin.uz

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) йирик турнирларда чипталарни қайта сотиш ва нархларни сунъий равишда ошириш билан боғлиқ муаммоларга қарши курашиш мақсадида Avalanche блокчейн технологиясини синовдан ўтказишни бошлади.

Ушбу ташаббус жаҳон чемпионатлари ва бошқа нуфузли мусобақаларда чипталар савдоси шаффофлигини таъминлашга қаратилган. Бу ҳақда Coindesk.com хабар беради.

CoinDesk нашрининг хабар беришича, янги тизим чипталарни рақамли активлар (НФТ) кўринишида чиқаришни кўзда тутади.

Бу эса ҳар бир чиптанинг ҳақиқийлигини текшириш ва унинг эгаси ўзгарган тақдирда бутун занжирни кузатиб бориш имконини беради. Шу тариқа, қора бозордаги чайқовчиларнинг фаолиятига чек қўйилиши кутилмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish