Zamin.uz
Илон Маск бошқарувидаги SpaceX компанияси ўзининг директорлар кенгаши таркибини кенгайтиришга қарор қилди.
Компаниянинг АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясига (SEC) тақдим этган расмий ҳисоботига кўра, Сеқуоиа Капитал венчур жамғармасининг собиқ раҳбари Роэлоф Бота SpaceX директорлар кенгаши аъзолигига тайинланди.
Бу тайинлов компания тарихидаги энг йирик оммавий акциялар жойлаштируви (IPO) амалга оширилганидан бир ҳафта ўтмай эълон қилинди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Роэлоф Бота нафақат директорлар кенгаши аъзоси, балки компаниянинг аудит қўмитаси таркибида ҳам фаолият юритадиган бўлди.
To‘liq maqolani o‘qing