Zamin.uz
Ердаги ҳаётнинг келажаги ҳақидаги башоратлар узоқ вақтдан бери илм-фан оламини қизиқтириб келади.
Яқинда ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижаларига кўра, сайёрамиздаги биосфера аввал тахмин қилинганидан кўра узоқроқ муддат сақланиб қолиши мумкин.
Замонавий иқлим моделлари асосида ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, қуруқликдаги ўсимликлар дунёси яна 1,35 миллиард йилдан 1,87 миллиард йилгача мавжуд бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу хулосага келиш учун олимлар атмосфера, океан ва Ер юзасининг ўзаро таъсирини ҳисобга олувчи мураккаб уч ўлчамли иқлим моделидан фойдаланишди.
To‘liq maqolani o‘qing