Zamin.uz
Франция терма жамоаси сардори ва Реал Мадрид ҳужумчиси Килиан Мбаппе миллий жамоа сафида урилган голлар сони бўйича мутлақ рекордчини ўзгартирди.
2026-йилги Жаҳон чемпионатининг дебют учрашувида Сенегал дарвозасига иккита гол урган 27 ёшли форвард Оливе Жиру томонидан ўрнатилган натижани янгилаб, мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Бу ҳақда Goal.com хабар беради. МетЛифе Стадиумда бўлиб ўтган баҳсда Франция 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу дубл эвазига Мбаппенинг терма жамоа сафидаги голлари сони 58 тага етди.
Эътиборлиси, у бу натижага ҳали 30 ёшга ҳам кирмасдан эришди. Ўйиндан сўнг жамоадошлари унга рамзий маънода орқасига "58" рақами туширилган махсус футболкани совға қилишди.
To‘liq maqolani o‘qing