Zamin.uz
Jeff Bezosга тегишли Blue Origin компанияси коинотни ўзлаштириш йўлида улкан технологик ютуққа эришди.
Компания томонидан ишлаб чиқилган BE-7 ракета двигатели синов жараёнида 2500 сония (41 дақиқадан кўпроқ) давомида тўхтовсиз ишлаб, суюқлик билан ишлайдиган турбонасосли двигателлар орасида мутлақ рекордни янгилади.
Ушбу муваффақият NASAнинг Ойни ўрганишга қаратилган келгуси миссиялари учун муҳим қадам ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Blue Origin раҳбари Дейв Лимпнинг маълум қилишича, синовлар давомида двигател 10 минг фунт-куч (тахминан 4,5 тонна) тортиш қувватида барқарор ишлаган.
To‘liq maqolani o‘qing