Zamin.uz
2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг стадионда таъсирли ва инсонпарварликка тўла ҳолат кузатилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мағлубиятини оғир қабул қилган кичик ўзбек мухлиси кўз ёшларини тия олмади.
Қизил либосдаги болакай қўлида Жаҳон чемпионати кубоги кўринишидаги рамзий буюмни маҳкам ушлаб, майдон томон қараганча йиғлаб ўтирди. Унинг юзидаги изтироб ва алам атрофдаги мухлислар эътиборидан четда қолмади.
Айниқса, Колумбия терма жамоаси тарафдорлари болакайнинг ҳолатини кўриб, уни ёлғиз қолдирмади. Кадрларда колумбиялик мухлислар унинг атрофига йиғилиб, бошини силагани, елкасини қоқиб, далда бергани кўринади.
To‘liq maqolani o‘qing