Zamin.uz
АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) Қизил сайёрани ўрганиш бўйича янги миссия учун кутилмаган ҳамкорни танлади.
Google корпорациясининг собиқ раҳбари Эрик Шмидтга тегишли бўлган Relativity Space компанияси NASA билан шартнома имзолади.
Ушбу келишувга кўра, хусусий компания Марс атмосферасини ўрганувчи илмий асбоблар мажмуасини коинотга олиб чиқиши ва сайёра орбитасига етказиши лозим. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Аеолус деб номланган ушбу миссия доирасида Марс орбитасига тўртта махсус қурилма юборилади. Улар сайёрадаги чанг бўронлари, шамол тезлиги ва ҳарорат ўзгаришларини ҳар куни глобал миқёсда кузатиб боради.
To‘liq maqolani o‘qing