Колумбиялик мухлислар йиғлаган ўзбекистонлик болани қўллаб-қувватлади

Zamin.uz

FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув нафақат майдондаги кураш, балки таъсирли мухлислик лаҳзалари билан ҳам ёдда қолди.

Учрашув давомида Колумбия гол урганидан кейин трибунадаги ёш ўзбекистонлик мухлиснинг кўз ёш тўкаётгани камераларга муҳрланди.

Шундан сўнг колумбиялик мухлислар болани қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон, Ўзбекистон» деб ҳайқира бошлади.

Ушбу ҳолат стадиондаги томошабинлар орасида самимий муҳит юзага келтирди ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish