Экспертлар Колумбия билан баҳсда оқсаган футболчиларимизни маълум қилди

Zamin.uz

Шимолий Америка яшил майдонларида футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич учрашувлари қизғин палласига кириб бормоқда.

«К» гуруҳи 1-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги илк Мундиал учрашувини ўтказди.

Афсуски, Фабио Каннаваро шогирдларининг дебюти омадсиз бошланди — вакилларимиз Колумбия терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Олдинда эса «оқ бўрилар»ни яна бир жиддий синов кутмоқда.

Илк турда Конго ДР термасини мағлуб эта олмай, ғалабага чанқоқ бўлиб турган Криштиану Роналду бошлиқ аламзада Португалия терма жамоаси вакилларимизга қарши майдонга тушади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish