Москва яна оммавий дронлар ҳужуми остида қолди

Zamin.uz

18 июнга ўтар кечаси Москва ва Москва вилояти яна учувчисиз учиш аппаратлари иштирокидаги оммавий ҳужумга учради. Бу ҳақда “Incidentia” хабар берди.

Россия томони маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари пойтахт томон йўналтирилган 30 дан ортиқ дронни уриб туширган. Қайд этилишича, асосий зарба 16 июнь куни Москва нефтьни қайта ишлаш заводига берилган.

Украина махсус хизматлари томонидан амалга оширилган операцияда FP-1, “Лютий” ва бошқа турдаги дронлар қўлланган. Хабарларга кўра, дронлар нефтьни бирламчи қайта ишлаш қурилмасини нишонга олган.

Маълумотларга кўра, шикастланган мажмуа завод қувватининг қарийб 53 фоизини таъминлаб келгани сабабли унинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish