Москва яна оммавий дронлар ҳужуми остида қолди

Москва яна оммавий дронлар ҳужуми остида қолди

18 июнга ўтар кечаси Москва ва Москва вилояти яна учувчисиз учиш аппаратлари иштирокидаги оммавий ҳужумга учради. Бу ҳақда “Incidentia” хабар берди.

Россия томони маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари пойтахт томон йўналтирилган 30 дан ортиқ дронни уриб туширган.

Қайд этилишича, асосий зарба 16 июнь куни Москва нефтьни қайта ишлаш заводига берилган. Украина махсус хизматлари томонидан амалга оширилган операцияда FP-1, “Лютий” ва бошқа турдаги дронлар қўлланган.

Хабарларга кўра, дронлар нефтьни бирламчи қайта ишлаш қурилмасини нишонга олган. Маълумотларга кўра, шикастланган мажмуа завод қувватининг қарийб 53 фоизини таъминлаб келгани сабабли унинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Москва мэри Сергей Собянин ҳужумни тасдиқлаб, дронлардан бири завод ҳудудидаги объектга шикаст етказганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

18 июнь куниги янги ҳужум вақтида уриб туширилган дронлардан бирининг бўлаклари Москвадаги “Садовод” савдо маркази ҳудудига тушиб, бинога енгил зарар етказган. Айни вақтда Капотня туманидаги нефть заводига янги тўғридан-тўғри зарба берилгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар