Россияда 14 ёшли ўсмир лифтда аёвсиз калтакланди

Zamin.uz

Россиянинг Владивосток шаҳрида вояга етмаган ўсмирга нисбатан шафқатсиз зўравонлик ҳолати юз берди.

Маълум қилинишича, бир эркак лифтга кириш вақтида тасодифан тегиб кетган 14 ёшли болага тажовуз қилиб, уни аёвсиз калтаклаган.

Гувоҳларнинг айтишича, ўсмир эркакдан бир неча бор узр сўраганига қарамай, ҳужумчи уни тинимсиз уришда давом этган. Ҳодиса нафақат лифт ичида, балки ундан ташқаридаги йўлакда ҳам давом этгани айтилмоқда.

Энг ачинарлиси, ушбу даҳшатли воқеа боланинг атиги 6 ёшли укаси кўз ўнгида содир бўлган. Бу эса воқеанинг руҳий таъсирини янада оғирлаштиради.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish