Россияда 14 ёшли ўсмир лифтда аёвсиз калтакланди

Россиянинг Владивосток шаҳрида еркак киши лифтда тасодифан тегиб кетган 14 ёшли ўсмирни шафқацизларча калтаклади. Ҳужум ўсмирнинг 6 ёшли укаси кўз ўнгида содир етилган бўлиб, жабрланувчига бош мия ёпиқ жароҳати ва гематома ташхиси қўйилди. Ҳозирда шифокорлар назоратида бўлган ўсмирнинг оиласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга тайёрланмоқда. Ҳужум қилган шахснинг шахси ҳали аниқланмаган ва уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Россиянинг Владивосток шаҳрида вояга етмаган ўсмирга нисбатан шафқатсиз зўравонлик ҳолати юз берди. Маълум қилинишича, бир эркак лифтга кириш вақтида тасодифан тегиб кетган 14 ёшли болага тажовуз қилиб, уни аёвсиз калтаклаган.
Гувоҳларнинг айтишича, ўсмир эркакдан бир неча бор узр сўраганига қарамай, ҳужумчи уни тинимсиз уришда давом этган. Ҳодиса нафақат лифт ичида, балки ундан ташқаридаги йўлакда ҳам давом этгани айтилмоқда.
Энг ачинарлиси, ушбу даҳшатли воқеа боланинг атиги 6 ёшли укаси кўз ўнгида содир бўлган. Бу эса воқеанинг руҳий таъсирини янада оғирлаштиради.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, жабрланувчига бош мия ёпиқ жароҳати ва гематома ташхиси қўйилган. Ҳозирда унинг соғлиги шифокорлар назоратида.
Оила ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Айни пайтда эса ҳужум қилган шахснинг кимлиги аниқланмаган ва уни қидириш ишлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…