Zamin.uz
Россиянинг Ростех давлат корпорацияси Минскда ўтказилаётган “Миллий хавфсизлик. Беларус-2026” кўргазмасида ўзининг янгиланган Суперкам С180 учувчисиз учиш аппаратини намойиш этди.
Ушбу қурилманинг асосий ўзига хослиги унинг юқори даражадаги маневр қобилияти ва рақиб дронларининг ҳужумларидан мустақил равишда қочиш имкониятидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Конструкцияси жиҳатидан реактив қирувчи самолётларга ўхшаш ўқсимон қанотли ушбу дрон янги тактик имкониятлар билан бойитилган.
Ixbt.com маъумотига кўра, аппаратнинг орқа ва юқори қисмини назорат қилувчи қўшимча камералар ўрнатилган бўлиб, бу тизим хавфни автоматик равишда аниқлаш ва операторни огоҳлантириш имконини беради.
To‘liq maqolani o‘qing