Zamin.uz
Хонанда Ботир Қодиров 17 июн куни ўзининг янги услубдаги “Гарми ту” номли таронасини мухлисларига тақдим этди.
Қўшиқ YouTube платформасига жойланганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да, қисқа фурсат ичида 8 мингдан ортиқ томоша қилиниб, тингловчилар эътиборини тортишга улгурган.
Мазкур тарона ўзига хос оҳанги ва мазмуни билан ажралиб туради. Хонанданинг майин, ёқимли ва ҳис-туйғуларга бой ижроси қўшиқ жозибасини янада ошириб, уни тингловчилар қалбига тез етиб боришига хизмат қилмоқда.
Қўшиқнинг сўз ва мусиқаси истеъдодли ижодкор Ахлиддин Ҳакимовга тегишли бўлиб, у яна бир бор ўзининг ижодий салоҳиятини намоён этган.
To‘liq maqolani o‘qing