Zamin.uz
Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳимоячиси Кафу футбол оламидаги энг буюк ўйинчилар борасидаги абадий баҳсларга ўз муносабатини билдирди.
У Лионель Месси, Диего Марадона ва Пеле каби даҳо ўйинчилар қаторига яна бир бразилиялик юлдузни қўшиш кераклигини таъкидлаб, ўзининг шахсий рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Эл Мундо нашрига берган интервюсида Кафу футбол тарихидаги энг кучли ўйинчиларни танлашда нафақат статистика, балки майдондаги санъатга ҳам эътибор қаратиш лозимлигини айтди.
Унинг фикрича, Лионель Месси, Диего Марадона ва Пеле билан бир қаторда Роналдиньо ҳам футболнинг энг юксак чўққисида туради. Кафу бу тўртликни футбол санъатининг ҳақиқий ижодкорлари деб атади.
To‘liq maqolani o‘qing