Кафу футбол тарихидаги энг буюк тўртликни маълум қилди: Роналдиньо ҳам рўйхатда

2 дақиқа ўқиш348
Кафу футбол тарихидаги энг буюк тўртликни маълум қилди: Роналдиньо ҳам рўйхатда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳимоячиси Кафу Лионель Месси, Диего Марадона ва Пеле қаторига Роналдиньони қўшиб, ўзининг шахсий энг буюк футболчилар рейтингини эълон қилди.
  • Goal.com хабарига кўра, Эл Мундо нашрига берган интервюсида собиқ Милан ва Рома юлдузи энг кучли ўйинчиларни танлашда статистика билан бирга майдондаги санъатга ҳам эътибор қаратиш лозимлигини айтди.

Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳимоячиси Кафу футбол оламидаги энг буюк ўйинчилар борасидаги абадий баҳсларга ўз муносабатини билдирди. У Лионель Месси, Диего Марадона ва Пеле каби даҳо ўйинчилар қаторига яна бир бразилиялик юлдузни қўшиш кераклигини таъкидлаб, ўзининг шахсий рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Эл Мундо нашрига берган интервюсида Кафу футбол тарихидаги энг кучли ўйинчиларни танлашда нафақат статистика, балки майдондаги санъатга ҳам эътибор қаратиш лозимлигини айтди. Унинг фикрича, Лионель Месси, Диего Марадона ва Пеле билан бир қаторда Роналдиньо ҳам футболнинг энг юксак чўққисида туради. Кафу бу тўртликни футбол санъатининг ҳақиқий ижодкорлари деб атади.

"Бу футболчилар тарих яратган, ўзидан ўчмас из қолдирган ва жаҳон чемпиони бўлган инсонлардир. Улар майдонда ақл бовар қилмайдиган даражада енгил ҳаракат қилишган. Улар тўп билан шунчаки ўйнашарди; дриблинг қилишда, зарба беришда ёки гол уришда қийналишмасди. Уларнинг ўйинини томоша қилиш завқ бағишлар эди", — дея тушунтирди афсонавий ҳимоячи.

Футбол санъати ва характер уйғунлиги

Кафу Роналдиньо нима сабабдан ушбу рўйхатга лойиқлигига тўхталар экан, унинг ўйин услуби ва мухлисларга улашган қувончини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, футбол фақат рақамлардан иборат эмас, балки томошабин кўзини қувнатадиган ҳаракатлар мажмуидир. Роналдиньо эса айнан мана шу жиҳати билан бошқалардан ажралиб турган.

Собиқ Милан ва Рома юлдузи бу тўртликни бирлаштириб турадиган яна бир муҳим жиҳат — бу уларнинг характери ва майдондаги ўзини тутиши эканлигини таъкидлади. Ҳимоячилар томонидан мунтазам равишда қўпол муносабатда бўлишига қарамай, бу футболчилар ҳар доим ўз вазминлигини сақлаб қолишган.

"Биз Лионель Месси, Роналдиньо, Пеле ёки Марадонанинг майдонда ким биландир жанжаллашганини кўрмаганмиз. Улар шунчаки футбол ўйнашади. Уларни уришади, улар эса ўрнидан туриб, яна табассум билан давом этишади. Улар рақибни қандай камситишади? Фақатгина чиройли дриблинг ва голлар эвазига. Мухлислар айнан шуни кўришни исташади", — дейди Кафу.

Кафу ўзининг кузатувларига таяниб, бу тўртликни футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар деб ҳисоблайди: икки бразилиялик ва икки аргентиналик. Унинг фикрича, айнан мана шу ўйинчилар футбол ўйинига ҳақиқий маъно ва гўзаллик олиб кирган.

Суҳбат якунида Кафу Бразилия терма жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, ҳозирги жамоада юлдуз футболчилардан кўра мураббийнинг роли кўпроқ кўзга ташланмоқда, бу эса Бразилия футболининг анъанавий маданияти бироз ўзгарганидан далолат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?