Президент футболчиларни Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонлари деб атади (видео)

Zamin.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилган йиғилишда миллий терма жамоамизнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Колумбияга қарши ўтказган тарихий учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Давлат раҳбари хорижий инвесторлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этган нуфузли анжуманда футболчиларимизнинг майдондаги ҳаракати, кучли характери ва иродасини алоҳида эътироф этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этди. “Оқ бўрилар” биринчи турда катта халқаро тажрибага эга Колумбияга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Натижа мухлислар кутганидек бўлмаган бўлса-да, футболчиларимиз ўзининг курашчанлиги, жисмоний тайёргарлиги ва охиригача таслим бўлмаслик хусусиятини намоён этди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish