Apple нарх ошиши ҳақида мижозларга жиддий огоҳлантирув берди

Zamin.uz

Apple компанияси хотира чиплари ва тезкор хотира нархининг кескин ўсишини қоплаш мақсадида ўз маҳсулотлари нархларини оширишга мажбур бўлишини маълум қилди.

Бу ҳақда компания бош ижрочи директори Тим Кук “The Wall Street Journal” (WSJ) нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. “Афсуски, нархларнинг ошиши муқаррар.

Биз зиммамизга тушган катта харажатлар ўсишини юмшатиш учун имкониятимиз доирасида барча чораларни кўряпмиз ва мижозларимизни ушбу нарх ошишидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилаяпмиз, бироқ вазият барқарорликни йўқотди”, дейди у.

Шу билан бирга, компания раҳбари келгусидаги нарх ошиши қайси маҳсулотларга тегишли бўлиши ва қачон амалга ошиши ҳақида аниқ маълумот бермаган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish