Россия 2027-йилда тўлиқ ўзининг миллий банкоматларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Zamin.uz

Россиянинг Гознак корхонаси 2027-йилга келиб мамлакатда тўлиқ маҳаллий бутловчи қисмлардан иборат бўлган банкоматлар пайдо бўлишини эълон қилди.

Ушбу лойиҳа мамлакатнинг молия соҳасидаги технологик суверенитетини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Гознак бош директори Аркадий Трачукнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда банкоматнинг энг мураккаб қисми ҳисобланган ресайклинг модули (банкнотларнинг ҳақиқийлигини текшириш, қабул қилиш ва бериш учун масъул тугун) тажриба намунаси кўринишида тайёрланган.

Бу қурилма банкоматнинг "юраги" ҳисобланиб, шу вақтгача асосан хориждан импорт қилинарди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish