Zamin.uz
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинез фаолиятида кескин бурилиш ясашга яқин турибди.
Испаниялик мутахассис 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги лавозимини тарк этиб, Саудия Арабистонининг Ал-Наср клубини бошқариши кутилмоқда. Бу ҳақда А Бола нашри маълумот тарқатди.
Бу ҳақда Goal.com хабар беради. Ҳозирда Португалия терма жамоаси билан ЖЧ-2026 турнирида иштирок этаётган Мартинез ва Саудия клуби ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи паллага кирган.
Агарда келишув амалга ошса, у Ар-Риёдда ватандоши Жорге Жесуснинг ўрнини эгаллайди. Қайд этилишича, томонлар ўртасидаги дастлабки мулоқотлар нуфузли турнир бошланишидан аввалроқ старт олган эди.
To‘liq maqolani o‘qing