Zamin.uz
Apple корпорацияси Бразилия бозорида iOS иловаларини тарқатиш ва тўловларни амалга ошириш қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритганини эълон қилди.
Эндиликда ушбу мамлакатдаги дастурчилар ўз маҳсулотларини нафақат расмий App Store, балки муқобил иловалар дўконлари орқали ҳам фойдаланувчиларга етказиб беришлари мумкин бўлади.
Бу қадам технология гигантининг узоқ йиллик ёпиқ экотизимида навбатдаги дарз кетиш сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Мазкур ўзгаришлар Apple ва Бразилиянинг рақобатни тартибга солиш органи — КАДE (Конселҳо Административо де Дефеса Экономика) ўртасидаги келишув натижасида юзага келди.
To‘liq maqolani o‘qing