Неймар Бразилия терма жамоасининг Гаити билан ўйинини ўтказиб юборади

Zamin.uz

Бразилия миллий терма жамоасининг етакчиси ва барча даврлардаги энг яхши тўпурари Неймар 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Гаитига қарши баҳсда иштирок этмайди.

Бразилия футбол конфедерацияси (КБФ) расмий баёнотига кўра, ҳужумчи жамоа билан бирга Филадельфияга йўл олмайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда 34 ёшда бўлган юлдуз футболчи жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнининг якуний босқичини ўтамоқда.

Шифокорлар ва мураббийлар штаби футболчининг саломатлигини хавф остига қўймаслик мақсадида уни асосий гуруҳдан ажратиб, махсус режа асосида машғулот ўтказишига қарор қилишди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish