Zamin.uz
Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн Жаҳон чемпионати стартида Хорватия дарвозасига иккита гол урганига қарамай, таниқли эксперт Дитмар Ҳаманн унинг юқори даражадаги ўйинларда ҳал қилувчи рол ўйнашига шубҳа билдирди.
Германия терма жамоаси ва Ливерпул клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Кейн ҳали ҳам элит рақибларга қарши ўзини кўрсатиши кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Шимолий Америкада ўтаётган мундиалнинг гуруҳ босқичидаги 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, Ҳаманн РТE Sport телеканалига берган интервюсида 32 ёшли ҳужумчининг имкониятларини паст баҳолади.
Унинг фикрича, Гарри Кейн гуруҳ ўйинларида кучсизроқ жамоаларга гол уришга одатланган, бироқ плей-оффнинг ҳал қилувчи паллаларида жамоани етаклай олиши сўроқ остида қолмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing