Роналду оиласи Португалия терма жамоасидан ғалаба ўғирланганини даъво қилмоқда

Zamin.uz

Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Конго ДРга қарши ўтказган ўйинидаги кутилмаган дуранг (1:1) катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Мазкур баҳсда Криштиано Роналдо ўзининг энг ёмон кўрсаткичларидан бирини қайд этган бўлса-да, унинг яқинлари айбни футболчидан четлаштиришга уринмоқда.

Хусусан, афсонавий ҳужумчининг опа-сингиллари ижтимоий тармоқлар орқали терма жамоани ҳимоя қилиб, ҳакамлик ва жамоавий ўйинни танқид остига олишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашув давомида Криштиано Роналдо бор-йўғи 25 марта тўпга тегди, бу унинг йирик турнирлардаги энг паст кўрсаткичи сифатида қайд этилди. Шунингдек, унинг йирик мусобақалардаги голсиз серияси 10 та ўйинга етди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish