Zamin.uz
Британиялик машҳур актёр Том Ҳолланд севгилиси — америкалик актриса Зендая билан расман турмуш қурганини тасдиқлади. У Esquire нашрига берган интервьюсида иккови энди расман эр-хотин эканини маълум қилди.
Юлдузли жуфтликнинг тўйи ҳақидаги миш-мишлар анча вақтдан бери ижтимоий тармоқларда тарқалиб келаётган эди.
Интернетда гўёки уларнинг Италиядаги Комо кўли бўйида ўтказилган тўй маросимидан олинган суратлар ҳам пайдо бўлган. Ушбу тасвирларда Зендая келинлик либоси ва фатада, Том Ҳолланд эса қўлида шампан шишаси билан акс этган.
Кейинчалик эса мазкур суратлар сунъий интеллект ёрдамида яратилгани маълум бўлди. Шунга қарамай, никоҳ маросими ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтган.
To‘liq maqolani o‘qing