Том Ҳолланд Зендая билан никоҳини расман тасдиқлади

Том Ҳолланд Зендая билан никоҳини расман тасдиқлади

Британиялик машҳур актёр Том Ҳолланд севгилиси — америкалик актриса Зендая билан расман турмуш қурганини тасдиқлади. У Esquire нашрига берган интервьюсида иккови энди расман эр-хотин эканини маълум қилди.

Юлдузли жуфтликнинг тўйи ҳақидаги миш-мишлар анча вақтдан бери ижтимоий тармоқларда тарқалиб келаётган эди. Интернетда гўёки уларнинг Италиядаги Комо кўли бўйида ўтказилган тўй маросимидан олинган суратлар ҳам пайдо бўлган.

Ушбу тасвирларда Зендая келинлик либоси ва фатада, Том Ҳолланд эса қўлида шампан шишаси билан акс этган. Кейинчалик эса мазкур суратлар сунъий интеллект ёрдамида яратилгани маълум бўлди.

Tom Holland va Zendaya tadbirda yonma-yon tushib turibdi.

Шунга қарамай, никоҳ маросими ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтган. Журналистлар актёрдан қариндошларига сохта тўй суратлари ҳақида изоҳ беришга тўғри келган-келмаганини сўраганида, у қисқача жавоб қайтарган.

«Йўқ, чунки уларнинг барчаси ўша ерда эди», — деган Том Ҳолланд.

Бироқ актёр тўйнинг бошқа тафсилотларини ошкор қилишни истамаган. Унинг таъкидлашича, шахсий ҳаётини омма билан бўлишиш нияти йўқ.

Том Ҳолланд ва Зендаянинг муҳаббат тарихи 2016 йилда “Ўргимчак одам: Уйга қайтиш” фильмини суратга олиш жараёнида бошланган. Улар узоқ вақт муносабатларини сир сақлаб келган ва кейинчалик севгили эканини яширмай қўйган.

Айни пайтда Ҳолланд рафиқасини ҳаётидаги энг катта таянчи деб ҳисоблашини ҳам яширмаяпти.

Том Ҳолланд Зендая билан никоҳини расман тасдиқлади

«Мен ўз инсонимни топдим. У менинг энг яқин дўстим. Унинг ёнида бўлганимда ўзимни дунёдаги энг бахтли инсондай ҳис қиламан. Ҳаётимда ҳеч қачон бунчалик хавфсизлик ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилмаганман», — деди актёр.

Шу билан бирга, Том Ҳолланд янги лойиҳалар устида ишлашда давом этмоқда. Июль ойининг охирида томошабинлар “Ўргимчак одам: бутунлай янги кун” фильмини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар