Лионель Месси оиласида оғир дамлар: Футболчи отасининг соғлиғи ҳақида баёнот берди

Zamin.uz

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ва унинг оиласи футболчининг отаси Хорхе Месси билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

Сўнгги вақтларда ОАВда тарқалган турли миш-мишларга чек қўйиш мақсадида берилган ушбу хабарда Хорхе Мессининг соғлиғида муаммолар борлиги тасдиқланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ESPN нашри хабарига кўра, Месси оиласи Хорхе айни дамда шифокорлар назорати остида эканлигини, бироқ унинг аҳволи ижобий томонга ўзгараётганини маълум қилган.

Баёнотда оила аъзолари ушбу шахсий масаланинг оммавий ахборот воситаларида асоссиз ва масъулиятсизлик билан ёритилаётганидан чуқур норозилик билдирган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish