Лионель Месси оиласида оғир дамлар: Футболчи отасининг соғлиғи ҳақида баёнот берди

1 дақиқа ўқиш402
Лионель Месси оиласида оғир дамлар: Футболчи отасининг соғлиғи ҳақида баёнот берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ва унинг оиласи футболчининг отаси Хорхе Мессининг соғлиғида муаммолар борлигини расман тасдиқлади.
  • Оила баёнотига кўра, Хорхе айни дамда шифокорлар назорати остида ва унинг аҳволи ижобий томонга ўзгармоқда.
  • Шунингдек, Месси оиласи ОАВда ушбу шахсий масала асоссиз ва масъулияцизлик билан ёритилганидан чуқур норозилик билдирди.

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ва унинг оиласи футболчининг отаси Хорхе Месси билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Сўнгги вақтларда ОАВда тарқалган турли миш-мишларга чек қўйиш мақсадида берилган ушбу хабарда Хорхе Мессининг соғлиғида муаммолар борлиги тасдиқланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ESPN нашри хабарига кўра, Месси оиласи Хорхе айни дамда шифокорлар назорати остида эканлигини, бироқ унинг аҳволи ижобий томонга ўзгараётганини маълум қилган. Баёнотда оила аъзолари ушбу шахсий масаланинг оммавий ахборот воситаларида асоссиз ва масъулиятсизлик билан ёритилаётганидан чуқур норозилик билдирган.

Миш-мишлар ва оилавий махфийлик

Месси оиласи баъзи нашрларнинг вазиятга нисбатан сезгирлик ва ҳурмат кўрсатмаганини танқид остига олди. "Ҳозирги вақтда Хорхе Месси тиббий назорат остида ва соғлиғи тикланиш жараёнида. Биз баъзи одамларнинг оилавий шахсий масалага нисбатан кўрсатган масъулиятсизлиги ва ҳурматсизлигидан қаттиқ ранжидик", — дейилади расмий хабарда.

Шунингдек, баёнотда фақатгина энг яқин қариндошлар аниқ маълумотга эгалиги, оиланинг расмий каналларидан чиқмаган ҳар қандай хабар ёлғон деб ҳисобланиши кераклиги уқтирилган. Оила аъзолари бундай нозик паллада инсонийлик ва вазминликни сақлашни, Хорхе ҳамда унинг яқинлари тинчлигини бузмасликни сўрашган.

Жаҳон чемпионатидаги ҳиссий ҳолат

Лионель Месси АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026-йилги Жаҳон чемпионатини жуда кўтаринки руҳда бошлади. Аргентина терма жамоаси Жазоир устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда сардор хет-трик қайд этди. Бироқ, биринчи голдан сўнг Мессининг кўз ёшларини тутиб тура олмагани кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.

Кейинчалик футболчи бу кўз ёшлар футбол билан боғлиқ бўлмаган шахсий қийинчиликлар ва оғир кунлар натижаси эканлигини тушунтирган. У ўз жамоадошларига ва делегация аъзоларига унга куч бергани учун миннатдорчилик билдирди. Айни пайтда Мессининг отаси билан боғлиқ вазият унинг майдондаги ҳиссиётларига бевосита таъсир кўрсатгани ойдинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндаги учта гол Лионель Мессига Мирослав Клозенинг тарихий рекордини янгилаш имконини берди. Эндиликда аргентиналик юлдуз ҳисобида Жаҳон чемпионатлари тарихидаги 16-гол мавжуд бўлиб, у турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида пешқадамликка шерик бўлиб олди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?