Rivian компанияси автопилот борасидаги ёлғон вадалар сабаб судга берилди

Zamin.uz

АҚШнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи машҳур Rivian компанияси ўзининг Р1Т пикапи ва Р1С йўлтанламас моделларининг автоном бошқарув имкониятлари ҳақида нотўғри маълумот берганликда айбланмоқда.

Калифорния марказий округи судига тақдим этилган жамоавий даъво аризасида компания биринчи авлод автомобиллари эгаларини чалғитганликда ва амалга ошириб бўлмайдиган вадалар берганликда айбланмоқда.

Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Даъвогарларнинг таъкидлашича, Rivian беш йил давомида олиб борилган маркетинг кампаниялари давомида ушбу флагман моделлар "қўлларсиз ва нигоҳсиз" бошқарув тизимига эга бўлишини вада қилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish