Zamin.uz
Шимолий Америка яшил майдонларида футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич баҳслари бутун дунё аҳлининг диққат-эътиборида турибди.
Миллий терма жамоамизнинг ушбу нуфузли мусобақадаги тарихий иштироки нафақат ватандошларимиз, балки халқаро футбол жамоатчилиги томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда.
Хусусан, мундиал воқеаларини жонли равишда ёритиб бораётган етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинонинг ўзбек футболи шаънига йўллаган самимий ва тарихий табригини кенг оммага эълон қилди.
Дунё футболи раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сайёрамизнинг энг йирик футбол форумидаги илк қадамини алоҳида эҳтиром билан тилга олди.
To‘liq maqolani o‘qing