Пол Скоулз: Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси учун муаммога айланди

Zamin.uz

Англия футболи афсонаси ва Манчестер Юнайтед собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиано Роналдо ҳақида кескин фикр билдирди.

Унинг фикрича, 41 ёшли ҳужумчи айни вақтда жамоанинг умумий ўйинига салбий таъсир кўрсатмоқда ва мураббий Роберто Мартинез учун қийин вазиятни юзага келтирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Жаҳон чемпионатининг илк турида Португалия терма жамоаси Конго ДР билан дуранг (1:1) ўйнади. Мазкур баҳсда Криштиано Роналдо самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Goal.com нашрининг ёзишича, Скоулз ушбу ҳолатни таҳлил қилар экан, ёш омили замонавий футболда ўз сўзини айтишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, 41 ёшда фақат дарвозабон сифатида майдонга тушиш мақсадга мувофиқдир.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish