Англияда уч ёшли бола тимсоҳлар қафасига ташлаб юборилди

Zamin.uz

Англиянинг марказий қисмида жойлашган ҳайвонот боғида дахшатли воқеа содир бўлди. Уч ёшли бола тимсоҳлар сақланадиган қафас ичига тушиб кетиб, оғир жароҳат олди.

Ушбу ҳолат юзасидан полиция 30 ёшли эркакни қотилликка уриниш гумони билан ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Кембрижшир полицияси маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа Ҳантингдон шаҳри яқинидаги Johnsons of Old Hurst ҳайвонот боғида содир бўлган. Хабар келиб тушиши билан ходимлар ва тезкор хизмат вакиллари воқеа жойига зудлик билан етиб келган.

Жароҳат олган бола шошилинч равишда шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир бўлса-да, барқарор экани айтилмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish