Англияда уч ёшли бола тимсоҳлар қафасига ташлаб юборилди

Англияда уч ёшли бола тимсоҳлар қафасига ташлаб юборилди
Қисқача

Англиянинг марказий қисмидаги Ҳантингдон шаҳри яқинида жойлашган Джонсонс оф Олд Херст ҳайвонот боғида уч ёшли бола тимсоҳлар сақланадиган қафас ичига тушиб кетиб, оғир жароҳат олди. Кембрижшир полицияси ушбу ҳолат юзасидан 30 ёшли еркакни қотилликка уриниш гумони билан ҳибсга олди. Шошилинч равишда шифохонага олиб кетилган боланинг аҳволи ҳозирда оғир бўлса-да, барқарор екани айтилмоқда.

Англиянинг марказий қисмида жойлашган ҳайвонот боғида дахшатли воқеа содир бўлди. Уч ёшли бола тимсоҳлар сақланадиган қафас ичига тушиб кетиб, оғир жароҳат олди. Ушбу ҳолат юзасидан полиция 30 ёшли эркакни қотилликка уриниш гумони билан ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Кембрижшир полицияси маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа Ҳантингдон шаҳри яқинидаги Johnsons of Old Hurst ҳайвонот боғида содир бўлган. Хабар келиб тушиши билан ходимлар ва тезкор хизмат вакиллари воқеа жойига зудлик билан етиб келган.

Жароҳат олган бола шошилинч равишда шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир бўлса-да, барқарор экани айтилмоқда.

Детектив инспектор Верити Макканннинг маълум қилишича, ҳозирда терговчилар воқеа тафсилотларини аниқлаш мақсадида ўша вақтда ҳайвонот боғида бўлган гувоҳлар билан суҳбат ўтказмоқда.

«Ҳибсга олинган эркак ва бола бир-бирини таниган деб ҳисобламаймиз», — деди у.

Ҳозирча Johnsons of Old Hurst ҳайвонот боғи раҳбарияти ушбу воқеа юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Муассаса расмий сайтида келтирилишича, мазкур маскан оилавий ферма ҳисобланиб, у ерда табиатни муҳофаза қилиш дастурлари доирасида тимсоҳлар парвариш қилинади.

Айни пайтда полиция болага ҳайвонлар ҳужум қилган ёки қилмаганини ҳам ўрганмоқда. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар