Zamin.uz
АҚШнинг нуфузли илмий марказлари тадқиқотчилари квант компьютерлари ва юқори технологияли сенсорлар яратиш йўлида муҳим кашфиётга қўл уришди.
Аргон миллий лабораторияси, Пенсилвания штати университети ва Чикаго университети қошидаги Притскер молекуляр муҳандислик институти физиклари бор билан бойитилган олмос таркибида ўта ўтказувчанлик қандай пайдо бўлишини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради. Олмос узоқ вақтдан бери муҳандисларни нафақат дунёдаги энг қаттиқ материал сифатида, балки ўзининг рекорд даражадаги иссиқлик ўтказувчанлиги билан ҳам қизиқтириб келади.
Бундан йигирма йилдан кўпроқ вақт олдин олимлар олмос панжарасига бор атомларини қўшиш уни изолятордан электр токини қаршиликсиз ўтказадиган ўта ўтказувчига айлантиришини аниқлашган эди.
To‘liq maqolani o‘qing