Навоийда рулда ухлаб қолиш аянчли фожиа билан якунланди

Zamin.uz

Навоий вилояти Томди туманида 10 июнь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси аянчли якун топди. Рулда ухлаб қолган Cobalt ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида турли тан жароҳатлари олган ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.

Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат ҳайдовчининг иш жойида ҳам муҳокама қилиниб, автоҳалокатга олиб келган асосий омиллар атрофлича таҳлил қилинган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish