Жаъфар Ирисметов Португалия ва Роналдуни қандай тўхтатиш йўлини айтди

Zamin.uz

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг дебют баҳсида вакилларимиз Колумбияга имкониятни бой берган (1:3) бўлса-да, миллий терма жамоамиз атрофидаги қизғин муҳокамалар ва кейинги босқичга бўлган ишонч асло сўнгани йўқ.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг афсонавий собиқ ҳужумчиси ва тажрибали мутахассис Жаъфар Ирисметов «оқ бўрилар»нинг имкониятлари, бўлажак рақиб — Португалия ва уларнинг етакчиси Криштиану Роналдуни қандай тўхтатиш ҳақида ўз таҳлилий фикрлари билан ўртоқлашди.

Тажрибали форварднинг фикрича, юртдошларимизда нафақат гуруҳдан чиқиш, балки квартетда пешқадамликни қўлга киритиш учун ҳам етарлича салоҳият мавжуд.

Каннаваро тактикани ўзгартирмайди: Бизнинг ўз кучимиз бор Жаъфар Ирисметовнинг фикрича, бош мураббий Фабио Каннаваро бўлажак ҳал қилувчи ўйинларда таркиб ва тактика борасида кескин ўзгаришларга қўл урмайди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish