Олий даражадаги Ўзбекистон ва Германия Биринчи хонимлари учрашуви...

Zamin.uz

Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги маданий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамловчи муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Германия Биринчи хоними Элке Бюденбендер ўртасида самимий ва дўстона суҳбат ташкил этилди.

Ушбу самимий мулоқотнинг мантиқий давоми сифатида, давлат раҳбарларининг рафиқалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив хабга ташриф буюрдилар.

Тенг имкониятлар ва замонавий таълим макони Олий мартабали меҳмонга хабнинг жамиятда инклюзивликни таъминлаш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли фаолияти атрофлича тақдим этилди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish