Ҳусанов ЖЧ-2026нинг энг қиммат марказий ҳимоячилари Топ-5лигида!

Zamin.uz

Ўзбекистон футболи тарихида мисли кўрилмаган воқелик давом этмоқда.

Нуфузли TransferRoom платформаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган, ташкилот ҳисоб-китоби бўйича энг қиммат трансфер суммасига эга марказий ҳимоячилар рейтингини эълон қилди.

Қувонарлиси, миллий терма жамоамиз ва «Манчестер Сити» клуби вакили Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг сара юлдузларини ортда қолдириб, кучли бешликдан жой олди!

Атиги 22 ёшда бўлишига қарамай, инглиз гранди сафида ишончли ўйинлар кўрсатаётган Ҳусановнинг айни пайтдаги бозор қиймати даҳшатли 62,2 миллион еврони ташкил қилмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish