Ҳусанов ЖЧ-2026нинг энг қиммат марказий ҳимоячилари Топ-5лигида!

1 дақиқа ўқиш297
Ҳусанов ЖЧ-2026нинг энг қиммат марказий ҳимоячилари Топ-5лигида!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • ТрансферРоом платформаси эълон қилган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг қиммат марказий ҳимоячилари рейтингидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» вакили Абдуқодир Ҳусанов жой олди.
  • Айни пайтда 22 ёшда бўлган футболчининг бозор қиймати 62,2 миллион еврони ташкил этиб, у кучли бешликни якунлади.
  • Ушбу нуфузли рўйхатнинг кучли ўнлигидан «Манчестер Сити» клубининг нақ уч нафар вакили жой олди.

Ўзбекистон футболи тарихида мисли кўрилмаган воқелик давом этмоқда. Нуфузли TransferRoom платформаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган, ташкилот ҳисоб-китоби бўйича энг қиммат трансфер суммасига эга марказий ҳимоячилар рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, миллий терма жамоамиз ва «Манчестер Сити» клуби вакили Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг сара юлдузларини ортда қолдириб, кучли бешликдан жой олди!

Атиги 22 ёшда бўлишига қарамай, инглиз гранди сафида ишончли ўйинлар кўрсатаётган Ҳусановнинг айни пайтдаги бозор қиймати даҳшатли 62,2 миллион еврони ташкил қилмоқда.

ЖЧ-2026нинг энг қиммат 10 марказий ҳимоячиси:

Эътиборли жиҳати, кучли ўнликдан «Манчестер Сити»нинг нақ уч нафар вакили (Гехи, Ҳусанов, Диаш) жой олган бўлиб, бу клубнинг мудофаа чизиғи нақадар қимматбаҳо ва сифатли эканидан далолат беради.

Ўрин

Футболчи

Терма жамоаси

Клуби

Трансфер қиймати

1

Пау Кубарси (19 ёш)

Испания

«Барселона»

118 млн €

2

Вильям Салиба

Франция

«Арсенал»

90,5 млн €

3

Марк Гехи

Англия

«Манчестер Сити»

84,6 млн €

4

Виллиан Пачо

Эквадор

ПСЖ

69,5 млн €

5

Абдуқодир Ҳусанов (22 ёш)

Ўзбекистон

«Манчестер Сити»

62,2 млн €

6

Лука Вушкович

Хорватия

«Тоттенхэм»

59,8 млн €

7

Рубен Диаш

Португалия

«Манчестер Сити»

57,7 млн €

8

Габриэл Магаляйнс

Бразилия

«Арсенал»

56,8 млн €

9

Дайо Упамекано

Франция

«Бавария»

56,1 млн €

10

Эрик Гарсия

Испания

«Барселона»

55 млн €

Миллий жамоамизнинг Мундиалдаги тарихий йўли

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди.

Вакилларимиз «K» гуруҳидаги дебют баҳсида кучли Колумбия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, шиддатли курашда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бироқ олдинда гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолувчи яна иккита муҳим беллашув турибди. Ҳамюртларимиз навбатдаги ўйинларда ушбу рейтингда 7-ўринни эгаллаб турган Рубен Диаш етакчилигидаги Португалия ҳамда Конго Демократик Республикаси терма жамоалари билан куч синашадилар.

Абдуқодир Ҳусановнинг бундай юқори эътироф этилиши нафақат футболчининг ўзига, балки бутун терма жамоамизга Жаҳон чемпионати ўйинларида қўшимча куч ва катта ишонч бағишлаши шубҳасиз!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?