Zamin.uz
Аксессуарлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи брендлардан бири саналган Ugreen компанияси ўзининг янги, 25 ватт қувватга эга магнитли сиmsиз қувватлаш қурилмасини расман тақдим этди.
Мазкур гаджет нафақат замонавий iPhone смартфонлари, балки машҳур Android брендлари ва сиmsиз қулоқчинлар учун ҳам мўлжаллангани билан эътиборга моликдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қурилма ихчам дизайни билан ажралиб туради: унинг корпуси қалинлиги бор-йўғи 10,3 мм, оғирлиги эса тахминан 83 граммни ташкил этади. Ихчамлигига қарамай, у юқори унумдорликни вада қилмоқда.
Ишлаб чиқарувчининг маълумотига кўра, ушбу аксессуар ҳали бозорга чиқмаган iPhone 17 Pro Max моделини ҳам 30 дақиқа ичида 50 фоизгача қувватлантириш имкониятига эга.
To‘liq maqolani o‘qing