Тезкор операция: 5 кг гиёҳванд моддаларни яшириб келган шахс ушланди

Zamin.uz

Тошкент вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича муваффақиятли махсус операция ўтказилди.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва божхона органлари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари натижасида узоқ вақтдан буён одил судловдан қочиб юрган шахс қўлга олинди.

Қидирувдаги шахснинг Бекободда тутилиш тафсилотлари Тезкор тадбир Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ташкил этилди.

Унда 2025 йилдан буён тергов органларидан яшириниб, расмий қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг яширинган жойи аниқланди ва у зарарсизлантирилди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish