Zamin.uz
Германия футболи афсонаси Томас Мюллер Мюнхеннинг "Бавария" клуби раҳбариятига Швейцария терма жамоасининг ёш иқтидори Ёхан Манзамбини диққат билан кузатиб боришни тавсия қилди.
Ҳозирда жаҳон чемпионатида порлаётган 20 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг ёрқин ўйини билан кўплаб гранд клублар эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Фрайбург клуби сафида Бундеслигада ўзини кўрсатган Манзамби, Швейцария терма жамоасининг Босния ва Hzеговинага қарши кечган учрашувида ҳақиқий қаҳрамонга айланди.
Лос-Анжелесдаги "СоФи Стадиум"да бўлиб ўтган баҳсда захирадан майдонга тушган футболчи дубл қайд этиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
To‘liq maqolani o‘qing