Zamin.uz
Буюк Британияда талабалар ўрнига имтиҳон топшириб ва ўқув ишларини бажариб, қарийб 3,1 миллион доллар (2,4 миллион фунт стерлинг) даромад қилган Amazon курьери уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Бу ҳақда BBC хабар берди. Маълумотларга кўра, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган 43 ёшли Шаҳид Аднан курьер сифатида фаолият юритган ва талабаларга пул эвазига турли хизматлар кўрсатиб келган.
Жумладан, у талабаларнинг тестларини бажариб берган, курс ишларини ёзган ва айрим ишлар учун 18 минг долларгача ҳақ олган. Ушбу жиноий схема 2023 йилда тасодифан фош бўлган.
Талаба қизлардан бири курс иши сақланган флешкани ўқитувчисига топширган. Стандарт текширув жараёнида ўқитувчи қурилма ичида университет тизимига кириш учун логин ва пароллар ҳам мавжудлигини аниқлаган.
To‘liq maqolani o‘qing